“Менинг уйим” электрон дастури бўйича семинар

Яшнобод тумани ҳокимлигида Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири маслаҳатчиси, вазирлик АКТ бўлим бошлиғи, мутахассислар ҳамда туман ишчи гуруҳи вакиллари томонидан Бошқарув сервис компаниялари раҳбар ва бухгалтерларига тест тизимида ишлаб келаётган “Менинг уйим” электрон дастури бўйича ўқув семинар ўтказилди.

“Менинг уйим” электрон дастури бошқарув сервис компаниялари фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолига замонавий ва қулай коммунал хизматларни амалга ошириш мақсадида жорий қилинган.

Маълумот берилишича, тизим нафақат аҳоли, балки кўп квартирали уйни бошқариш органлари фаолиятининг маълум қисмини рақамлаштириши билан ҳам аҳамиятли. Хусусан, ҳисоботларни автоматик равишда шакллантириш, абонентларга хабар юбориш, қўшимча хизматлар кўрсатиш, онлайн тўловлар шулар жумласидан.

Семинарда қатнашчилар янги тизим бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.