Италиялик ишбилармонлар билан учрашув ўтказилди

Яшнобод туман ҳокимлигига Россиядаги Италия ишбилармонлар ассоциацияси вице-президенти, қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи «РИЦЦАНИ ДЕ ЭККЕР -КОДЕСТ» компаниясининг ижрочи директори Джон Мотта бошчилигидаги ишбилармонлар делегация  ташриф буюрди.

Меҳмонларни Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов кутиб олди. Икки томонлама учрашувда италиялик ишбилармонлар Ўзбекистонда бизнес юритиш учун барча шароитлар яратилганлигини таъкидлаб ўтишди. Джон Мотта Яшнобод туманида Италия капитали иштирокида янги инвестицион лойиҳаларни ташкил этиш ва бу орқали икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини берди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи бўлган ҳорижий компаниялар сони йилдан-йилга кўпаймоқда. Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форумида $7,8 млрдлик шартнома ва битимлар имзоланганлиги сўзимизга яққол мисол бўлади.