Тошкент давлат стоматология институти талабалари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун Яшнобод тумани ҳокимлиги ҳамда Яшнобод туман прокуратураси ҳамкорлигида Тошкент Давлат стоматология институти талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда Яшнобод туман прокурори Абдуқодир Донаев, ҳоким ўринбосари Ш. Зуфаров Зуфаров иштирок этди. Улар бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, бу хаётда ўз йўлини топиши учун барча шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Талабалар ўзларини қийнаб келаётган масалалар билан ўртоқлашди. Талабалар меҳнат фаолиятини олиб бориш таълим олишга тўсқинлик қилишини маълум қилишди. Шунинг учун бир гуруҳ талабаларга тўлиқ иш куни эмас балки ярим ставкада ишлаш таклифи берилди. Уларга иш топишда яқиндан ёрдам бериладиган бўлди.

Очиқ мулоқотда иштиро этган Яшнобод туман халқ таълим бўлими бошлиғи Отабек ЖумаевТошкент Давлат стоматология институтининг юқори босқич талабаларига умумтаълим мактабларида ўқув соатларини олиб бориш таклифи билан чиқди.