РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2022 йилнинг 22 ноябр куни кеч соат 18:00да «Менинг юртим» телеканалининг Марказий студия кўрсатуви орқали Яшнобод тумани, Янги давр МФЙ, Фарғона йўли
3-тор кўчасидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммо ҳақида лавҳа эфирга узатилган. Унда, кўча бошига ўрнатилган «Aвтомошиналар ҳаракати тақиқланади» йўл белгисига қарамай маҳаллада ҳаракат
айниқса юк автомобиллари ҳаракати тўхтамагани, бунга сабаб саноат корхоналарига борадиган асосий йўл тадбиркор томонидан ўзбошимчалик билан ёпиб олингани таъкидланган. Ушбу ҳолар ҳокимият маъсул
ходимлари томонидан назоратга олинганини ва тез орада шу масала юзасидан тўлиқ маълумот берилишини маълум қиламиз.