Сайёр қабул

21 ноябрь куни соат 18.00 да Яшнобод туманидаги Мономарказда Тошкент шаҳар ИИОФМББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ҳамда Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Мазкур қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш, уй-жой олиш, коммунал тўловдаги мавжуд муаммолар қолаверса, даволаниш ва субсидия олиш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Фуқаролар томонидан жами 100 га яқин муаммо кўтарилиб 30% жойида хал этилган бўлса, муддат ва ўрганиш талаб этиладиган муаммоларни хал этиш бўйича тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда келишилиб олинди.