“Сиз доимо эъзозимиздасиз!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ольга Литвинова, туман мудофаа ишлари бўлими ҳамда секторлар раҳбарлари биргаликда  туманда истиқомат қилаётган ўн икки нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олишди.

Ташрифлар чоғида фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам муносабати билан йўлланган табриги, пул мукофоти, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳукуматлари томонидан таъсис этилган “Буюк ғалабанинг 75 йиллиги” кўкрак нишонлари, оламшумул ғалабага халқимизнинг қўшган улкан ҳиссасига бағишлаб  чоп этилган китоблар тўплами ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Дастлаб тумандаги Махмур маҳалласида истиқомат қилувчи 94 ёшли Фёдор Семёнович Фединга табриклар етказилди.


Бугун тинч ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун заҳмат чеккан фронт фахрийларини ҳар қанча ардоқласак арзийди. Сиз доимо эъзозимиздасиз!

Яшнобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати