Тадбиркорларга кўмаклашиш штаби иш бошлади

Ҳурматли тадбиркорлар!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокимлиги қошида тадбиркорларга кўмаклашиш штаби ташкил этилди.

Бундан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркоролик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли фармони ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларида коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.

Ушбу штабнинг асосий вазифалари этиб, тадбиркорларда учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда кўмаклашиш бош мақсад қилиб қўйилган.

Шу муносабат билан Сиздан корхона фаолиятини юритишда муаммолар юзага келса, https://t.me/yashnobod_qqs телеграм канали (каналга бириктирилган операторлар орқали) ва (+998 97 752 42 50; +998 90 918 06 26; +998 94 613 43 30; +998 99 877 51 84; +998 98 302 24 00) телефон рақамларига иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача мурожаат қилишингиз сўралади.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати