Тадбиркорлар билан учрашув

Яшнобод тумани прокуратурасининг мажлислар залида Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов ва Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман прокурори А. Донаев, Яшнобод туман ҳокими ўринбосари А. Шовкатов, банк ходимлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишди.

Очиқ тарзда ўтган учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар билан ўртоқлашдилар.

Аксарият масалалар учрашувнинг ўзида ечимини топган бўлса, бошқалари бўйича муддатлар белгиланиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.