«Темир дафтар»га қуйидаги тоифадаги оилалар

Ҳар бир сектор бўйича маҳаллабай «Темир дафтар»га қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори талаблари асосида кам таъминланган оила, деб эътироф этилган оилалар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аъзолари мавжуд оилалар;
кам таъминланган якка-ёлғизлар ва кексалар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилалар;
кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзандли моддий кўмакка муҳтож оилалар;
меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилалар;
тиббий ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилалар (сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган ва ногиронлик гуруҳи белгиланмаган аъзолари мавжуд етарли даромад манбаига эга бўлмаган оилалар);
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой бўлмаган эҳтиёжманд оилалар.
Бунда, агар юқоридаги тоифаларга мос келадиган оилаларнинг аъзолари мос равишда «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига ҳам киритилган бўлса, ушбу оилалар рўйхати «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларида юритилади.