“Товқинтепа” маҳалла аҳолиси учун малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди

Яшнобод туманидаги 31-Оилавий поликлиника ҳудудидаги “Товқинтепа” маҳалла аҳолиси учун поликлиниканинг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди ва Ихтисослашган тиббий ёрдам ҳамда юқори технологик операцияларга муҳтож беморларга давлат ҳисобидан даволанишлари учун йўлланмалар жойида расмийлаштирилди.

Кўрик давомида касаллиги аниқланган 15 нафар маҳалла фуқароларига бепул дори-дамонлар ҳам тарқатилди. Ётоқ беморлар, ногиронлар ва ёш болаларни уйма уй юриб тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, 2 нафар фуқароларга Тошкент шаҳар стационарларига даволаниш учун бепул ордер тақдим этилди.

Яшнобод туманидаги 31-сонли оилавий поликлиника тиббий бригадалари томонидан қабулга келган болаларни Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2022-йил 31-августдаги 227-сонли буйруқ ижроси бўйича 3-18 ёшгача бўлган болалар орасида онко-гемотологик касалликларни эрта аниқлаш скрининг ўтказилиб ота-оналар ва болалар билан сўравномалар ўтказилди.