Тошкент шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, 22 декабрдан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14 та масканда Янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади.
Булар:
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Hayatt Regency меҳмонхонасининг олди майдонида;
Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор Локомотив» боғида;
Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» боғида;
Чилонзор тумани Ал-Хоразмий даҳасидаги Roison Electronics корхонаси олд майдонида;
Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги «Экопарк» ҳудудида;
Мирзо Улуғбек туманидаги Central park ҳудудида;
Сергели туманидаги Green park ҳудудида;
Учтепа туманидаги «Фарҳод деҳқон бозори»нинг кичик халқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
Яшнобод туманидаги «Ашхобод» маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
Чилонзор туманидаги «Ҳумо арена» муз саройининг олд майдонида.
Қўшимча сифатида, байрам тадбирлари муносабати билан шаҳар марказидаги айрим кўчалар 10 январгача ёпиқ бўлади.
Манба: www.yashnobodnews.uz