ХИЗМАТ УЙЛАРИ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Тузел” маҳалласида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофилаштириш бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлими профилактика нозирларига хизмат уйлари калити тантанали топширилди.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди.

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Яшнобод туман ҳокимлиги саъй-ҳаракатлари билан тўлиқ қайта реконструкция қилинган кўп қаватли уйда 36 хонадон калитлари ўз соҳибларига топширилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz