ЯШНОБОДЛИК МУТАХАССИС СОВРИНДОРЛАР САФИДА

Пойтахтимизда “Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари” мавзусида II Республика конференцияси якунланди.

Унда бир қатор ишланмалар муҳокама қилинди ва энг яхши деб топилган 9 та ишланма (ҳар бир йўналиш бўйича 3 тадан) муаллифлари аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар Халқ таълими вазирлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Эътиборлиси, улар орасида Яшнобод туманидаги  282-сонли умумтаълим мактабининг амалиётчи-психологи Гулнор Жумаева ҳам бор. Ҳамшаҳримиз Республика танловида фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Манба: www.yashnobodnews.uz