Яшнобод обод бўлмоқда

Яшнобод тумани “Ширинобод” маҳалласининг Ош кўчасидан оқиб ўтувчи Қорасув каналида барпо қилинган кўприк авария холатига келиб қолганлиги туфайли деярли қайтадан қурилди.

Уч ойдан кўпроқ вақт давом этган ишлар якунида кўприк замонавий кўриниш ҳосил қилди.

Аввал кўприкда пиёдалар ҳаракатланиши учун шароитлар яратилмаган эди. Энди эса пиёдалар учун ҳам алоҳида йўлаклар ташкил қилинди.

Янгитдан қурилган кўприк аҳолининг узоғини яқин қилишда кўп йиллар давомида хизмат қилади.