Яшнобод туманининг «Ишга марҳамат”Мономарказида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

 

Бугун, 8 февраль куни, Яшнобод туманининг «Ишга марҳамат” Мономарказида 67 та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари учун ўқув семинар ташкил этилиб, семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 202-йил 14 сентабрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳоким ёрдамчилари қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш тартиби ҳамда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида тадбиркорларни молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган дастаклардан батафсил хабардор бўлдилар.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган ўқув семинарида жойларда кичик бизнесни ривожлантиришга масъул мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилмоқда.