Яшнобод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг саксон олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия давомида жами 7 масала кўриб чиқилди, жумладан:
Фуқаролар ишлари бўйича Миробод туман Судининг 2023 йил иккинчи чораги давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан киритган ахбороти тўғрисида;
Яшнобод туманида маҳаллий бюджетининг 2023 йил ярим йиллик бюджет даромадларини базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлари натижадорлиги тўғрисида;
Яшнобод тумани ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларни ишлатилиши тўғрисида 2023 йил иккинчи чорак ҳисоботи тўғрисида;
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳридаги ижроси тўғрисида;
Яшнобод туманида оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
Болалар масалалари бўйича Яшнобод туман комиссиясининг 2023-йил иккинчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида.

Депутатлар томонидан мутасадди ташкилот раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.