Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов «Ибрат» маҳаллаласидаги мавжуд долзарб муаммоларни ўрганди.

Яшнобод туман ҳокими Б.Рахманкулов «Ибрат» маҳаллаласидаги мавжуд долзарб муаммоларни ўрганди. Ҳусусан тоза ичимлик суви, канализация ўтказиш, асфальт қопламаларини қоплаш ва “Товкентепа” қабристонидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Муаммоларнинг ечимини топиш бўйича масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад маҳалладаги ижтимоий объектлар, йўллар, коммуникация тизимлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларнинг ечимини топиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқишдир.