Ёшларни қўллаб-қувватлаш йўлида

Куни кеча Тошкент давлат стоматология институтида Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда Тошкент шаҳри мутасаддилари, туман сектор раҳбарлари, тумандаги идора, ташкилот ва банкларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда ёшларнинг уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони бериш, кредит ажратиш, ишга жойлашиш ва саломатлигини тиклаш сингари муаммолари тингланди.

Учрашувда 24 нафар ёш билан суҳбат ўтказилиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди. Ҳар бир ёшнинг муаммоси ўрганилади ва уларга амалий ёрдам бериш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилади.