ҲАМКОРЛИК МEМОРАНДУМИ

ҲАМКОРЛИК МEМОРАНДУМИ

Яшнобод туман «Баркамол авлод» болалар мактаби ва Яшнобод туман Маданият бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди!

Бунда, «Баркамол авлод» болалар мактаби директори В.Шамшиев ва Маданият бўлими раҳбари Д.Каримов ўртасида Меморандум доирасида қуйидаги келишувга эришилди:

Ҳамкорликда маданият ва санъат йўналишидаги тўгараклар учун дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

Ташкил этилаётган машғулотларга маданият бўлимидаги профессионал мутахассисларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шартнома асосида жалб қилиш;
Маданият ва санъат йўналишида турли давра суҳбатлари, семинарлар, мастер-класслар ҳамда тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

Биргаликдаги конференциялар, форумлар ўтказиш.