Ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясида

Жорий йилнинг 25 апрель куни Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева бошчилигида Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Яшнобод, Сергели ва Янгихаёт туманларининг хотин қизлар фаоллари иштирок этишди.

Таъкидлангандек, маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва бандлигини таъминлашда ёрдам кўрсатиш, истеъдодли қизларимизни аниқлаш, хотин-қизларга нисбатан ишлатилаётган зўравонлик ва тазийқларга нисбатан тегишли органлар билан ҳамкорликда чора кўриш хотин-қизлар фаолларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Йиғилиш доирасида Яшнобод, Янгихаёт ва Сергели туманларидан келган хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг кўргазмаси ва модалар намойиши ташкил қилинди.