ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Пойтахтимизнинг 198-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” шиори остида тадбир ўтказилди. Унда Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Акмал Жумабоев иштирок этди.

Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари, ўқувчилар, ёш тадбиркорлар, иқтидорли спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Яшнобод туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz