Ҳоким ишлар сифатини кўздан кечирди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида амалдаги йилда марказий ва ички кўчаларни мукаммал таъмирлаш, асфальт ётқизиш бўйича катта ҳажмдаги ишлар қилиниши режалаштирилган.

Туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов айни пайтда Толариқ 1–тор кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ва асфальт ётқизиш ишлари билан танишди. Ишлар сифати билан танишар экан, маҳалла аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашди.

Туман раҳбари улар билан суҳбатда ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчани ободонлаштириш, фуқароларимизга янада қулайликлар яратиш учун барча имкониятлар етарли эканлиги, босқичма-босқич бу каби хайрли ишлар давом этишини билдирди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати