Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

🌨Айни кунларда Ўзбекистон ҳудудида об-ҳавонинг совуқ ҳарорати кузатилмоқда. Табиийки, бундай пайтда аҳолининг табиий газга эҳтиёжи янада ортади ва хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги ёқилғи маҳсулотлари, қўлбола иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга ҳаракат қилади. Бироқ унутмайлик, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш жуда хавфли, бу ис гази ва газдан заҳарланиш, ёнғин ва портлаш каби бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлади.

🔥Газ билан боғлиқ нохуш ҳолатларни сезсангиз ёки табиий газ билан таъминлашга оид мурожаатларингиз бўлса “104” авария диспетчерлик хизмати ёки “Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлимининг “Call-марказ”ига (71) 296-39-61, телефон рақамига, қўнғироқ қилиб боғланишингизни сўраб қоламиз.