12 апрель – Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни

Бундан 57 йил муқаддам — 1961 йил 12 апрелда инсон илк бор коинотга парвоз қилганди.108 минут давом этган парвоз инсониятнинг космосни ўрганиш тарихида янги даврни бошлаб берган.

БМТ Бош ассамблеясининг 2011 йил 7 апрелдаги резолюцияси билан эса мазкур сана Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Шуни айтиш жоизки, юртдошларимиз ҳам коинотни ўзлаштиришга ўз хиссаларини қўшганлар

Биринчи ўзбек космонавти Солижон Шарипов 201 кунни коинотда ўтказган ва икки марта очиқ фазога чиққан. Шунингдек, Владимир Жонибеков — энг малакали фазогир-учувчи, 5 марта космик экипажга раҳбарлик қилган.