21 ОКТЯБРЬ –ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ!

21 ОКТЯБРЬ –ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ!
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Яшнобод туманининг Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар иштирокида “Қадринг баланд бўлсин она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Тарбияланувчилар Ватанимиз ва она тилимизни мадҳ этувчи қўшиқлар куйладилар. Ўзбек тили тўғрисида шеърлар айтиб, миллий куй-қўшиқларга рақс тушдилар. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувларида Она тилига меҳр ва муҳаббат ҳисси мурғаклигидан шаклланишида бундай тадбирларнинг таъсири катта. Биз тадбир ташкилотчиларига ҳам,тарбиячи мураббийларга ҳам миннатдорлик билдирамиз!