Яшнобод туман ҳокими Б. Рахманкулов туман маҳаллаларида яшовчи фуқаролар учун навбатма-навбат қабул ўтказмоқда.
Куни кеча биринчи секторда ташкил қилинган қабулда “Моҳинур”, “Янги давр” ва “Беш бола” МФЙ фуқаролари иштирок этишди.
Шу куни 18 нафар фуқаронинг масаласи кўриб чиқилди.
Қабул давомида аҳолининг уй олиш, моддий ёрдам кўрсатиш, иш билан таъминлаш, саломатлигини яхшилаш, коммунал соҳалаги муаммоларни бартараф этиш ва бошқа мавзудаги мурожаатлари юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
