Бошқарув сервис компанилари раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева Яшнобод туманида бўлиб, кўп қаватли уйларни бошқарувчи ташкилотлар раҳбарлари билан учрашди.

Соҳага доир муаммо ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинда ҳамда «Менинг уйим» биллинг тизимининг хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Бошқарув компаниялари аҳоли фикри ва талабидан келиб чиққан ҳолда фаолиятини давом эттириши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Вазир ўрибосари мазкур тумандаги «GMM GREEN» бошқарув компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. 21 та уйга хизмат кўрсатаётган компаниянинг техник базаси, амалга оширилаётган ишлари кўздан кечирилди.

Яшнобод туманидаги 1 154 та кўп қаватли уйга 10 та БСК ва 212 та ширкат хизмат кўрсатади.