Спорт-соғлиқ гарови

2022-йилнинг апрель-май ойларида футзал бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун мусобақанинг туман босқичи ўйинлари ўтказилади.

Бугун Яшнобод туманида мазкур мусобақага қуръа ташланди. Эслатиб ўтамиз, туманда 66 маҳалла бўлиб, ҳар бир маҳалла жамоаси ғолиблик учун кураш олиб бориши мумкин.

Ўйинлар дастлаб секторлар кесимида ўтказилади. Ўз секторларида ғалаба қозонган 4 та жамоа туман чемпонлиги учун курашни давом эттиради. Бахсларда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин.

Мусобақада қатнашиш ниятида бўлган ёшлар шу хафтанинг жума кунига қадар ўз маҳалласидаги ёшлар етакчисига мурожаат қилиши лозим.

Мусобақада юқори ўринларни эгаллаган жамоалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.