Прокурор ва ёшлар учрашуви

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов Яшнобод туманида яшаб келаётган 100 дан ортиқ ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мазкур учрашув давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда саломатлигини яхшилаш учун даволаниш масалалари ижобий ечимини топди.

Учрашувда бир гуруҳ ёшларга давлатимиз томонидан ажратилган субсидия эвазига харид қилинган компьютер, рангли принтер, музлатгичлар топширилди.

Шунингдек, тадбир натижаси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига ушбу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда маҳалла профилактика инспектори ва маҳалла ёшлар етакчиларига ёшларни доимий назорат қилиш вазифаси юклатилди.