ТИЛ – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Жамиятнинг асосий таянчи бўлган она тилининг мустаҳкам пойдевори мактабларда қўйилади. Бугун Яшнобод туманида фаолият юритаётган бир қатор мактабларда давлат тилига амал қилиниши ва она тилимизнинг ривожланиши, самарадорлиги юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси А. Рўзитоев, туман ҳокими маслаҳатчиси О. Бекмуродова, туман ХТБ вакили М. Аминжонова тумандаги 198, 149, 152, 69 сонли мактаблар пештоқидаги пешлавҳалар, шиорлар, ҳикматли лавҳаларнинг бехато ва давлат тилида мавжуд қонун нормаларига мувофиқ ёзилишини кўздан кечирди. Аниқланган жуъзий хато ва камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шуни унутмаслик керакки, фақат ўзбек тилига тўлақонли ёндашув орқали мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин ва бу жараёнда мактаблар асосий ўрин тутади.

   .

—“Энг муҳими, республикадаги барча мактаб ўқитувчилари ва педагогларни давлат тили нормаларига мувофиқ сўзлаш ва ёзишга ундашдир. Мактабларимиз- давлат тилининг локомотивига айланиши керак.”—деди Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев.