Тошкентда 8 июндан бошлаб автобуслар ҳаракати тикланди

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланди. Унга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибига кирувчи автокорхоналар томонидан 131 та йўналишларга 1067 та турли русумдаги (Мерседес Бенс, МАН, САЗ ва Исузу) автобуслар ишга чиқарилади. Фаолияти қайта тикланадиган йўналишларнинг ҳаракати Махсус комиссия баёни қарорига кўра, соат 6:00 дан 22:00 гача ташкил қилинади.

Йўналишларнинг сўнгги бекатларида автобусларни доимий равишда ҳар бир қатновга жўнашдан олдин тўлиқ дезинфекция қилинади. Ҳайдовчилар тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминланади ва ўз вақтида алмаштирилиши таъминланади. Автобуслар салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритилади.