Яшнобод тумани кўчаларида ижтимоий руҳдаги баннерлар илинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан
белгиланган масалалар юзасидан мамлакатимизда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, қисқа вақт ичида бу борада Яшнобод туманида ҳам эътиборга молик ишлар қилинмоқда.

Хусусан, ўтган ойда Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев ва Яшнобод тумани ҳоким маслаҳатчиси Озода Бекмуродова билан биргаликда қатор камчиликлар аниқланди. Яшнобод туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида ҳудуддаги бозорлар атрофи, марказий кўчалар, савдо мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги рус тилида ёзилган барча эълон ва рекламалар зудлик билан ўзбек тилига ўзгартирилиши шарт ва зарур эканлиги тадбиркор ва тегишли вакилларга тушунтирилди. Ҳамда аниқланган камчиликлар босқичма-босқич бартараф этилиши назоратга олинди.
Қилинган ишлар натижасида Яшнобод туманидаги бир нечта марказий кўчалардаги ҳеч қандай маъно мазмунга эга бўлмаган рус тили ва ажнабий тилдаги беннерлар ўзгартирилиб, ўрнига ижтимоий руҳдаги Президент Ш. Мирзиёевнинг давлат тили ҳақидаги ҳикматли сўзлари ёзилган баннерлар илинди. Ижтимоий руҳдаги баннерларнинг суратлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилди.