“Яшнобод” футбол клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 1 июндан профессионал футбол клубларига карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларни бошлаш, 5 июндан эса расмий мусобақаларни давом эттиришга рухсат берилди. Жумладан биринчи лигада иштирок этиб келаётган «Яшнобод» футбол клуби хам машғулотларга киришди. Машғулот барча белгиланган талаблар асосида олиб борилди. Футболчиларнинг ҳарорати ўлчанди. Машғулотларда футболчилар орасида белгиланган оралиқ масофа сақланди. Шунингдек улар тиббий ниқоблар билан таъминланди. Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати тасдиқлангач, спорт мусобақалари ҳам тўхтатилганди.