Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XII сессияси

Сессияни туман Кенгаши раиси Хожиакбар Тиллашайхов очди ва олиб борди.

Унда сенаторлар, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашига сайланган депутатлар, шунингдек, туман прокурори, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилот ва бошқа тармоқлар мутасаддилари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Сессияда олтита масала кўриб чиқилди. Сессияда сўз олган Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг қуйи қатламларини муҳофаза қилиш, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил бўйича шаклланган қўшимча манбааларини харажатларга йўналтириш, бюджет даромадларини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича маълумотлар берди.

   

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек XII сессиясида сектор рахбарлари ўз секторларида бажарилган ишлар тўғрисида маълумот беришди. Ўз навбатида халқ депутатлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Сессияда ўртага ташланган масалалар муҳокама қилиниб,  депутатларга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.