Яшнобод тумани ҳокимлигида туманда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Яшнобод туман ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Яшнобод туман ҳокими ўринбосари Шерзод Зуфаров сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларини туманда  таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият соҳаларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан таништирди.

Таъкидлангандек бугунги кунда туманда кўплаб объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу билан бирга хали қатор объектларда таъмирлаш ишларини олиб бориш лозимлиги таъкидланди. Йиғилиш давомида Яшнобод тумани аҳолиси бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун замонавий маданият марказига эҳтиёж борлиги эътироф этилди.

  

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек тумандаги Тошкент шаҳар футбол академиясида таъмирлаш ишлари олиб бориш режага киритилганлиги маълум қилинди. Бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши кўзда тутилган. Йиғилиш сўнггида Дурдона Раҳимова хаммани янада фаол бўлишга ва ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга ундади.