Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг XIII сессиясида

Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининиг XIII сессияси бўлиб ўтди.  Видеоконференция тарзида ўтказилган сессияни Кенгаш раиси ва туман ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов очди ҳамда олиб борди. Сессияда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Лазизбек Темиров, туман молия бўлими бошлиғи Бадриддин Низомиддинов ва туман санитария эпидемиология осойишталик марказининг бош шифокори Шамура Халилова ўз хисоботларини тақдим этишди.

Сессияда тадбиркорликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат махсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш, инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий бюджет ижроси ва коронавирус пандемияси даврида бюджет барқарорлигини таъминлаш сингари масалалар кўриб чиқилди.

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

Видеомулоқот тарзида ўтган сессия якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.