Биз биргамиз! Бирга енгамиз!

Назаримда, бугун ҳар бир миллатнинг иродаси синалмоқда. Бугунги шароитда ҳар қайси инсон ўзининг ва халқининг соғлиғини, келажагини ўйласа олдимизга қўйилаётган талабларга, қонун-қоидаларга амал қилишни мақсад қилиб, сабрли бўлсак, Ватанимиз олдидаги бир  кичик бурчимизни адо этаётгандек бўламиз.

Қалбида Ватанига, халқига  кучли муҳаббати бўлган инсонлар ҳар қандай мураккаб  вазиятда ҳам ўзини аямай, эл-юрт учун ибратли ишларни амалга ошираётганлигини кўришимиз мумкин. Давлатимиз раҳбари, врачларимиз, ҳамшираларимиз, қурувчиларимиз, миллий гвардиячиларимиз, ички ишлар ходимларининг ўзини фидо қилиш талаб этиладиган ҳар қандай фавқулотда ҳолатларда кўрсатаётган жасоратлари таҳсинга лойиқдир.

Айнан ана шундай одамларимизни фидоий инсонлар десак бўлади. Уларни қанча олқишласак шунча кам. Ҳозирги кунда халқимиз уйда қолар экан, уларнинг вақтлари ҳар доимгидан кўплигини инобатга олиб, фарзандларимизнинг келажагини ўйлаб вақтларини унумли, мазмунли ва мароқли ўтказиш учун Яшнобод туман ахборот-кутубхона маркази халқимизга қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорлигида https://t.me/yashobod_tuman_AKM телеграм саҳифаси яратилди. Кутубхона  фондида мавжуд китобларининг электрон нусхаларини, аудиокитобларини саҳифада тақдим этиб синовли кунларни енгиб ўтишда ўзларининг камтарона хизматлари билан ҳисса қўшиб келмоқда.

Бугунги синовли кунларда ҳар биримиз руҳан енгилмай, кучли метин иродали бўлсак, албатта биргаликда, ҳамжиҳатликда ушбу офатни енгиб ўтишимизга ишонаман.

Яхшигул Атаева,              

Яшнобод туман ахборот-кутубхона

маркази директори