Болажонларга меҳр-саховат кўрсатилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Уммон”  тўйхонасида туман хотин-қизлар қўмитаси ва хомийлар ҳамкорлигида Арча байрами ўтказилди.

Байрамга тумандаги 30-Меҳрибонлик уйининг 30 нафар тарбияланувчиси ҳамда ижтимий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг  24 нафар фарзандлари таклиф қилиндилар.

Болажонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб, хомийлар томонидан совғалар улашилди. Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифи байрамга янада файз киритди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz