Ҳар бир мурожаат — эътиборда!

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Камолжон Абдураҳмонов фуқаролар қабулини ўтказди.

Юзма-юз ва очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, жойида ёки қисқа муддатда ҳал этиш имкони бор масалалар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой қуриш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер ажратиш, ноқонуний қурилма ҳамда иншоотларни бузиш, ишга жойлашиш муаммолари, йўлларни таъмирлашга оид бўлди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz