Бугунги кунда энергия тежовчи қурилмалар ва муқобил энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш жараёнлари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда.

Бугунги кунда энергия тежовчи қурилмалар ва муқобил энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш жараёнлари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда.

24 март куни Яшнобод туманидаги Тошкент давлат Стоматология институтида Тошкент шаҳар прокурори Э.Йўлдошев ва Яшнобод туман хокими Б. Рахманкулов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарорига асосан Яшнобод туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида “Solara” компаниясининг мутахассислари томонидан иштирокчиларга қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида презентацияси намойиш этилди.

Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Л.Темировнинг тумандаги ижтимоий обеъктлар, тадбиркорларлик субъектлари, аҳоли хонадонларини қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.

Тошкент шаҳар прокурори Э.Йўлдошев ташрифи давомида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панеллари билан танишди.