Референдум

Яшнобод туманидаги 17-сонли мусиқа мактабининг фаоллар залида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши томонидан «Бўлажак Референдумга масъулият билан ёндашамиз» мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтди.

Тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати О. Литвинова янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти, янги таҳрир лойиҳасига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар борасида тадбир иштирокчиларига маълумот берди.