ЖИНОЯТНИНГ ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицейда «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Яшнобод туман Кенгаши вакилларидан А.Рўзитоев, Э.Каримов, Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидан Н.Сандибоев, В.Адилов, туман ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Пирматов, прокурор катта ёрдамчиси З. Мавлонова, адлия катта маслаҳатчиси В.Бўриев ҳамда бошқалар иштирок этишди.

Давра суҳбатида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда таълим-тарбиянинг ўрни, оиладаги маънавий-руҳий муҳитнинг жиноятчиликка таъсири ва бошқа масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz