СОБИҚ БИТИРУВЧИЛАРНИНГ СОВҒАСИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 152-сонли умумтаълим мактабини турли йилларда битирган бир гуруҳ ўқувчилари ўзлари таҳсил олган таълим даргоҳига ташриф буюришди. Бу ташриф мактаб маъмурияти ва ўқувчиларини беҳад мамнун қилди.

— Бугунги кунда мактабимизда 2630 нафар ўқувчи таълим олмоқда, — дейди мактаб директори Марзия Мавлонова. — Собиқ битирувчилар, ота-оналар билан билим даргоҳимиз ўртасида  ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар тез-тез мактабимизга ташриф буюришади, шарт-шароитларимиздан бохабар бўлиб туришади. Бу ишимиз самарадорлигига ижобий таъсир қилиши табиий, албатта. Бу галги ташриф ўзгача бўлди. Собиқ битирувчиларимиз, ота-оналар ва хомийлар мактабимиз кутубхонасига 350 дона турли бадиий-адабий китобларни совға қилишди. Бундан беҳад хурсандмиз. Ишонамизки, бу адабиётлар келажагимиз ворисларининг маънавияти ва дунёқаратишини янада бойитади.

Манба: www.yashnobodnews.uz