САЙЛОВ ОЛДИДАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 328-сонли умумтаълим мактабида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман, шаҳар кенгашлари раҳбар ва ходимлари учун “Фуқаролар йиғини раиси сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти шаҳар ҳудудий бўлими мутахассислари “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳусусида атрофлича маълумот берди. Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларнинг вазифалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман, шаҳар кенгашлари раиси, ўринбосарлари ва масъул ходимларининг масъулияти каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Шунингдек, тадбирда иштирокчилар номзодларга овоз бериш жараёнлари қай тартибда ўтказиш бўйича амалга оширишди. Намуна сифатида номзодлар ўзларининг дастурлари билан йиғилганларни яқиндан таништиришди. Семинарда Яшнобод туманидан ташриф буюрган ишчи гуруҳлари вакиллари ҳам фаол иштирок этдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz