ЯШНОБОДЛИКЛАР САМАРҚАНДНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДИ

Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилиш, сайёҳлик, айниқса, ички туризмни ривожлантириш бугуннинг долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, тарихни англаш маънавиятни юксалтириш, маданиятни ошириш, айниқса, миллат руҳида фахр туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Юртимиз муқаддас қадамжо ва зиёратларга бой. Халқимиз “Минг марта эшитгандан бир март кўрган афзал” деб бежизга айтмайди. Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан ҳам мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Куни кеча туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бир гуруҳ  фаол аёлларнинг кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Зиёрат Жомбой туманидаги ҳадислар султони бўлган Имом ал-Бухорий мақбарасидан бошланди. Сафар мобайнида яшнободликлар мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабри, Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди ва Улуғбек расадхонаси каби кўплаб муқаддас ва тарихий манзилларни зиёрат қилишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz