ЗАРУР ВАЗИФА ВА ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Темир йўл касб-ҳунар коллежида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Яшнобод тумани маҳалла фуқаролар йиғинлари ишчи гуруҳ раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни Тошкент шаҳридаги фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ раиси, Република кенгаши аъзоси Ташпўлат Матибаев олиб борди. Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши котибияти мудири Эргаш Каримов, Яшнобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Зуфаров, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Равшан Тўраев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва маъсул ходимлари иштирок этди. Тадбирда яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда зарур вазифа ва чоралар белгилаб олинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz