ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНДИ

Бугун баҳорнинг илк куни. Бу сана халқимизнинг таниқли шоираси Зулфия Исроилова таваллуд топган кун эканлиги билан янада аҳамиятлидир.

Шу муносабат билан Яшнобод туманидаги Ихтисослаштирилган хотин-қизлар касб-ҳунар коллежида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанани туман ҳокими ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева очди ва олиб борди.

— Зулфияхонимнинг юксак инсоний фазилатлари бугун ҳам ёшлар учун ибрат бўлиб хизмат қилади, – дейди Феруза Назруллаевна. – Унинг сермаҳсул ижоди, гўзал шеъриятини барча адабиёт ихлосмандлари севиб ўқийди. Шоиранинг адабий мероси ниҳоятда бой. Ўнлаб китоблари ўзбек адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган. У кўплаб таниқли хориж ижодкорлари асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирган. Зулфия нафақат бадиий ижоди билан, айни пайтда ўзбек аёлига хос вафо ва садоқат тимсоли сифатида ҳам халқимиз меҳрини қозонган.

Тадбир доирасида Зулфия ҳаёти ҳақидаги композиция, шоира шеърларига басталанган қўшиқлар ижро этилди.

Манба: www.yashnobodnews.uz