Таълим ва тарбия — долзарб масала

Куни кеча Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицей мажлислар залида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар халқ таълими бошқармаси ва Яшнобод ҳамда Бектемир туманлари ҳоким ўринбосарлари, умумтаълим мактаблари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, Ёшлар иттифоқи етакчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда фарзандлар таълим-тарбиясидаги муаммо ва камчиликлар, уларни бартараф этиш масалалари хусусида сўз борди. Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Аброров очди ва олиб борди.

Қатнашчилар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Мутахассислар таълим ва тарбия самарадорлигини ошириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

photo 2018-02-27 10-44-41
« of 9 »

Манба: www.yashnobodnews.uz