Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг иккинчи сессияси

Куни кеча Яшнобод туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастуридан келиб чиқадиган энг муҳим устувор ва долзарб масалалар тўғрисида сўз юритилди. Сессияни Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Дилмурод Турдиев очди ва олиб борди.

Сўнгра, Яшнобод туман ҳокими биринчи ўринбосари Хожиакбар Тиллашайхов ҳисоботи ва 2018 йилги режалари тингланди. Сессияда Яшнобод туманининг 2018 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида туман Молия бўлими мудири Бадриддин Низомиддинов ҳисобот берди.

Шундан сўнг, Яшнобод туман ҳудудида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2017 йилдаги фаолияти юзасидан туман прокурори Азамат Азимов ахбороти тингланди.

Шунингдек, тадбир давомида тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи И.Тиллаев, Жиноят ишлари бўйича туман Суди раиси А.Саидов, Фуқаролар ишлари бўйича туманлараро Суди раиси Ф.Турсуновларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди.

Иккинчи сессияда Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши ва доимий комиссияларнинг 2018 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.

Манба: www.yashnobodnews.uz