Яшнобод туманида «Яшил макон» дастури ижросига бағишланган брифинг ўтказилди

Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳудудида “Яшил макон” Миллий дастури асосида 2022 йил баҳор ойи мавсумида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Яшнобод туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси А. Маҳмудов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда маълумот берилишича, дастур асосида туман миқёсида экилиши режалаштирилган дарахтларнинг умумий сони 40 776 дона белгиланган бўлиб, 2022 йил
16 апрель кунига қадар (баҳор ойи мавсумида) 26 527 дона, яъни 5 239 дона мевали ва 21 288 дона манзарали дарахтлар экилган.

Бундан ташқари туман ҳокимиятига бириктирилган:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан 10 000 дона (3700 дона мевали ва 2 175 дона манзарали) дарахтлар экилиши режалаштирилиб, бугунги кунда 1500 донаси экилган;

Ўзбекистон Республикаси Сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 10 000 дона (4 250 дона мевали ва 5 750 дона манзарали) дарахтлар экилиши режалаштирилиб, бугунги кунда 500 донаси экилган;

“Asia Alliance Bank” АТБ томонидан 400 дона (110 дона мевали ва
290 дона манзарали) дарахтлар экилиши режалаштирилиб, бугунги кунда
300 дона (110 дона мевали ва 290 дона манзарали) дарахтлари экилган;

“Ўзбеккимёсаноат” АЖ томонидан 1500 дона (1250 дона мевали ва 250 дона манзарали) дарахтлар экилиши режалаштирилиб, бугунги кунда
700 дона дарахтлари экилган;

“Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан 2000 дона мевали дарахтлар экилиши режалаштирилиб, бугунги кунда 300 дона дарахтлари экилган.

Бундан ташқари туман миқёсида аҳоли, корхона ва ташкилотлар томонидан экилган дарахтлар тўғрисида маълумотлар қабул қилиниб, шунга кўра 2022 йилнинг баҳор ойи мавсумида 39 137 дона дарахтлар тўғрисида http://yashilmakon.eco/ платформасига маълумотлар киритилиб, Яшнобод тумани атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экология бўлими мутахассислари томонидан 13 187 дона дарахтлар экилганлигини тасдиқлаб, хатловдан ўтказилган.

2022 йил 16 апрель кун давомида туманнинг “Ҳосиятли” ва “Нодира” маҳаллалари ҳудудида жаъми 400 дона “Asia Alliance Bank” АТБ дарахт экилмоқда, “Мухтор Ашрафий” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 500 дона дарахт экилмоқда.

2022 йил 17 апрель куни туманнинг “Бешбола” маҳалласи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан 500 дона дарахт экилиши режалаштирилган.

Бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, давом эттирилмоқда.